Линклар

logo-print
Суриядаги давлатга қарашли ахборот агентликлари беш кун давом этган жанглардан сўнг ҳукумат кучлари исёнчилар қўлида бўлган шаҳарни ўз назоратига олганини хабар қилди.

Армия сафидан мухолифат томонига ўтган ҳарбийлар ва бошқа исёнчи гуруҳлар сўнгги бир неча ҳафта давомида Растан шаҳрини назорат қилаётган эди.

Ундан олдин айни шаҳарда Сурия Президенти Башар Ал-Ассаднинг истеъфога чиқиши талаби билан йирик намойишлар ўтказилган.

Сурия ҳукумати кучлар 40 минг аҳоли истиқомат қиладиган Растан шаҳарга 27 сентябр куни ҳужум бошлаган эди.
XS
SM
MD
LG