Линклар

Ҳамид Карзай толиблар билан музокараларни тўхтатди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ваъда қилинган янги тинчлик стратегияси эълон қилиниши арафасида толиблар билан тинчлик музокараларини тўхтатди.

Карзай қўшни Покистонни экстремистик зўравонликлар тўхтатилишида ёрдам бериш учун кўпроқ чоралар кўришга чақирди.

30 сентябр куни телевидение орқали қилган чиқишида Афғонистон президенти “агар Покистон ёрдам бермаса, халқаро текширув ўтказиш учун Афғонистон халқаро манбаларга мурожаат қилишини ва бу Афғонистонинг ҳуқуқи экани”ни таъкидлади.

Карзай Толибон ҳаракати билан олиб борилаётган сўзлашувларда Кобулнинг бош музокарачиси бўлган Бурҳониддин Раббоний ўлдирилганидан сўнг фикри ўзгарганини қўшимча қилди.

Толиблар етакчилигидаги жанггарилар билан тинчлик музокаралари олиб боришга масъул бўлган Афғонистон Олий тинчлик кенгаши раиси Бурҳониддин Раббоний 20 сентябр куни Кобулдаги уйида ўзини толибларнинг вакили деб таништирган худкуш ўзини портлатгани оқибатида ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG