Линклар

logo-print

АҚШ Давлат департаментининг билдиришича¸ АҚШ нинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман яқин кунларда яна Ўзбекистонга сафар қилади.

Давлат департаментининг маълум қилишича¸ Гроссман Тошкентга минтақа бўйлаб бошлайдиган икки ҳафталик сафари доирасида келади.
Мазкур сафар давомида юқори даражали Вашингтон расмийсининг Бирлашган Араб Амирликлари¸ Туркия¸ Тожикистон¸ Қирғизистон¸ Қозоғистон¸ Афғонистон¸ Хитой¸ Туркманистон¸ Ҳиндистон¸ Покистон ва Қатарга бориши режаланган.

Гроссман сафарининг 2 ноябр куни Истанбул¸ шунингдек 5 декабр куни Боннда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш истиқболларига бағишлаб ўтказиладиган халқаро анжуманлар олдидан уюштирилаëтгани айтилмоқда.

22 феврал куни АҚШ нинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган Марк Гроссман жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонга сафар қилган эди.

Ўтган ҳафта Вашингтонда учрашган АҚШ ва Ўзбекистон дипломатлари раҳбарлари¸ ўзаро муносабатларни янада яхшилаш¸ хусусан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараëнидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканликларини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG