Линклар

logo-print
Россия¸ Хитой¸ Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Интернетдан фойдаланиш бўйича халқаро кодекс ишлаб чиқариш талаби билан БМТ га йўллаган мактубини “сўз эркинлигига қарши суиқасд уриниши” деб баҳолади.

Вашингтон инсон ҳақлари ва демократия борасида халқаро майдонда ëмон от чиқарган бу ҳукуматларнинг “халқаро кодекс” баҳонасида Интернет устидан ўрнатган ўз чеклов ва тақиқларини оқлашга уринишда гумонламоқда.

Тўртала давлат расмийлари БМТ га йўллаган қўшма таклиф¸ москвадагилар фикрича¸ 2012 йилда қабул қилиниши мумкин. Москва¸ Пекин¸ Тошкент ва Душанбе Интернет воситасида у ëки бу давлатдаги сиëсий режимларни ташқаридан туриб ағдариш эҳтимолидан чўчимоқда ва мутахассислар фикрича¸ “араб баҳори” ëйилишига замин яратган Facebook, Twitter каби ижтимоий тармоқлар устидан ўрнатилган назоратни халқаро майдонда қонунийлаштиришга уринмоқда.

Бу ҳукуматлар¸ айни пайтда¸ мазкур ижтимоий тармоқларнинг тўлиғича ўз хавфсизлик хизматлари назоратида бўлган ўз ҳудуди доирасида чекланган “тоза версияси”ни тақдим этмоқда.
XS
SM
MD
LG