Линклар

logo-print

Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан аҳоли томонидан истеъмол қилинаëтган табиий газ учун белгиланган янги тарифлар 1 октябрдан кучга кирди.

Уйларни иситиш учун табиий газдан фойдаланиладиган беш ой давомида хусусий ҳовли ëки кўпқаватли уйдаги хонадон бўлишидан қатъий назар¸ вазирлик томонидан ҳар ойда табиий газ учун жон бошига тўланадиган тариф миқдори¸ айтилишича¸ 20 фоизга оширилган.

Бундан аввал¸ Молия вазирлиги аҳолига баллонларда сотиладиган суюлтирилган газ нархини 80 фоизга оширган эди. Шунингдек¸ 1 октябрдан бошлаб¸ иссиқ ва совуқ сув¸ шунингдек нон маҳсулотлари нархи ҳам оширилди.

Ҳукуматнинг навбатдаги қарори билан электр энергияси¸ бензин ва жамоат транспортидан фойдаланиш нархининг ҳам оширилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG