Линклар

logo-print

Сурия мухолифати Ассадга қарши бирлашди


Сурия мухолифатининг хориждаги етакчиларидан бири Бурҳон Ғалион Миллий кенгаш тузилганини Истанбулда эълон қилди.

Сурия мухолифатининг хориждаги етакчиларидан бири Бурҳон Ғалион Миллий кенгаш тузилганини Истанбулда эълон қилди.

Сурия мухолифатининг Истанбулда бўлиб ўтган йиғилишида Башар ал-Ассад режимини ағдариш уринишларини мувофиқлаштириш мақсадида махсус Миллий кенгаш ташкил этилди.

Сурия мухолифатининг Парижда яшаëтган фаоли Бурҳон Ғалионнинг мухбирларга айтишича¸ Миллий кенгаш Сурия халқининг озодлик йўлидаги курашини қўлловчи мустақил ташкилот сифатида иш олиб боради ва Сурия ва унинг халқи суверенитетига соя солувчи ҳар қандай ташқи аралашувни қабул қилмайди.

Сурия Миллий кенгашига¸ ҳозирги режимга мухолиф бўлган демократик кўз қарашдаги кучлар баробарида¸ турли диний ва миллий уюшмаларнинг ҳам қўшилгани айтилмоқда.

Бу янгилик билан айни пайтда¸ Сурия расмий агентликлари беш кунлик тўқнашувлардан сўнг ҳукумат кучлари Растан шаҳрини исëнчилар қўлидан тортиб олгани ҳақида хабар тарқатди.

Кейинги ҳафталар давомида армия сафидан қочган ҳарбийлар ва қуролли исëнчилар назоратида бўлган марказий Растан шаҳрида Башар ал-Ассаднинг ҳокимиятдан кетиши талаби билан йирик намойишлар ўтказилаëтган эди.

БМТ ҳисоб-китобича¸ Сурияда ҳукумат кучлари ва норозилар ўртасида давом этаëтган тўқнашувлар оқибатида ҳозирга қадар 3000 га яқин одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG