Линклар


CNN телеканали ўтказган махсус сўровда қатнашган дунëнинг етакчи иқтисодчилари¸ евроҳудудда бораëтган молиявий инқирозга қарамай¸ ягона пул бирлигидан фойдаланувчи мазкур ҳудуднинг сақланиб қолишини башорат қилмоқдалар.

Сўралган 22 мутахассиснинг 17 нафари евроҳудуднинг жорий бўҳрондан ўз аъзоларидан бирортаси¸ ҳатто Грецияни ҳам йўқотмасдан чиқишига ишонч билдирган.

Айни пайтда¸ мутахассислар евроҳудуд раҳбарларининг жиддий уринишларига қарамай¸ Грециянинг қарз бўҳронидан чиқа олмаслиги ва йил охирига қадар дефолт бўлишини башорат қилмоқдалар.

Бундай башорат билан айни кунда¸ Германия Канцлери Ангела Меркел мансуб Христиан демократлар партиясининг Бундестагдаги етакчиси Майкл Вуҳс¸ евроҳудуд¸ айниқса Германия саъй-ҳаракатларига қарамай Греция иқтисодининг банкротга учрагани ва унга берилган қарзнинг камида 50 фоизидан воз кечишга тўғри келишини билдирди.
XS
SM
MD
LG