Линклар

Халқаро қўшинлар Афғонистондан чиқишга ҳозирланаëтган¸ Кобул ҳукумати эса¸ Толибон билан сулҳ тузишга уринаëтган айни кезларда Афғонистон хотин-қизлари тақдири яна таҳлика остида қолмоқда.

Инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи Oxfam ташкилоти ана шундай хавотир акс этган ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра¸ АҚШ қўшинлари 2001 йилда Афғонистонни ишғол қилганидан бери¸ Афғонистон хотин-қизларининг 43 фоизи мактабларга қатнай бошлаган; ҳукумат қабул қилган квота боис¸ мамлакат парламентидаги 28 фоиз ўрин аëлларга ажратилган.

Толибон ҳукмронлиги даврида хотин-қизларнинг мактабга бориши ва ишлаши тақиқланган эди.

Халқаро ҳуқуқ фаоллари¸ Толибон билан тузиладиган ҳар қандай сулҳ келишувида хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланиши лозимлигини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG