Линклар

Мусулмон биродарлиги каби Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан ағдариш учун курашган жами 34 сиëсий партия ва гуруҳ¸ мамлакатни идора қилаëтган ҳарбий кенгаш ўз талабларини қабул қилгани боис¸ 28 ноябрга белгиланган сайловларни бойкот қилиш режасидан воз кечди.

Муборак режими иттифоқчиларининг парламентга сайланишига йўл қўймасликни талаб қилаëтган собиқ режим мухолифлари¸ ҳарбий ҳукуматдан сайлов ҳақидаги қонунни ўзгартириш ва ўзларига ҳам партиявий рўйхат¸ ҳам мустақил номзод сифатида сайловда қатнашиш ҳаққи берилишини талаб қилаëтган эдилар.

Миср тарихида ўтказилиши кутилаëтган биринчи кўппартиявий парламент сайловлари барбод бўлиши олдини олиш мақсадида ҳарбийлар бу талабни қабул қилдилар.

Айни пайтда Миср мухолифати¸ Муборак давридан қолган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ва мамлакатни фуқаровий бошқарувга ўтказиш муддати аниқ белгиланишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG