Линклар

logo-print

“Карзай-Толибон сулҳи аëллар ҳаққини ҳалолласин”


Халқаро ҳуқуқ фаоллари¸ афғон хотин-қизларининг Толибон даврида дунëдаги энг ҳақсиз аëлларга айлантирилганини айтиб келадилар.

Халқаро ҳуқуқ фаоллари¸ афғон хотин-қизларининг Толибон даврида дунëдаги энг ҳақсиз аëлларга айлантирилганини айтиб келадилар.

“Акс ҳолда¸ Афғонистон хотин-қизлари тақдири яна таҳлика остида қолади”¸ деб бонг урмоқда Oxfam гуруҳи.

Халқаро қўшинлар Афғонистондан чиқишга ҳозирланаëтган¸ Кобул ҳукумати эса¸ Толибон билан сулҳ тузишга уринаëтган айни кезларда Афғонистон хотин-қизлари тақдири яна таҳлика остида қолмоқда.

Инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи Oxfam ташкилоти ана шундай хавотир акс этган ўз янги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра¸ АҚШ қўшинлари 2001 йилда Афғонистонни ишғол қилганидан бери¸ Афғонистон хотин-қизларининг 43 фоизи мактабларга қатнай бошлаган; ҳукумат қабул қилган квота боис¸ мамлакат парламентидаги 28 фоиз ўрин аëлларга ажратилган.

Толибон ҳукмронлиги даврида хотин-қизларнинг мактабга бориши ва ишлаши тақиқланган эди.

Айни пайтда¸ инсон ҳақлари гуруҳига кўра¸ Афғонистоннинг 34 минтақасининг фақат 10 тасидагина номус учун одам ўлдириш ва вояга етмаганларни турмушга бериш амалиëтлари жиноят деб таснифланган¸ холос.

Ташкилот ҳозирлаган ҳисоботга кўра¸ Афғонистон хотин-қизларининг 87 фоизи “жисмоний¸ жинсий ëки руҳий зўрлик ҳамда мажбуран эрга тегиш” каби ҳақсизлик ва зулмни ўз бошидан кечирган.

Толибларнинг мактабга борувчи қизлар ва ишловчи аëлларга қарши ҳужумлари муттасил давом этмоқда ва халқаро кучлар Афғонистонда чиқиб кетгач¸ бу ҳужумлар янада кескинлашмай қолмайди¸ деб бонг уради Oxfam гуруҳи.

2012 йилдан бошлаб Афғонистонда жойлашган АҚШ қўшинлари олиб чиқила бошланади ва 2014 йилга келиб бу мамлакатдаги 140 минг аскарлик халқаро қўшиннинг Афғонистонни бутунлай тарк этиши ва хавфсизлик учун назоратнинг тўлиғича маҳаллий ҳукумат назоратига ўтиши режаланган.

Афғонистон ҳудудларининг каттагина қисмини ҳалигача назоратга ола олмаëтган президент Ҳамид Карзай¸ халқаро қўшин мамлакатни тарк этгунга қадар ўз ашаддий рақиблари – толиблар билан сулҳ тузишга уринмоқда.

Oxfam гуруҳи Карзайни толиблар қўлловини қозониш каби сиëсий мақсад йўлида Афғонистон хотин-қизлари ҳақларини қурбонликка келтиришга ҳозирликда айбламоқда.

Шу боис халқаро ташкилот¸ Толибон билан музокараларда аëллар вакиллари ҳам қатнашиши ва тузиладиган ҳар қандай сулҳ келишувида хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланиши лозимлигини таъкидламоқда.

- Хотин-қизлар бугун ишлаëтган врачлар¸ ҳуқуқшунослар¸ тадбиркорлар¸ мактабга қатнаëтган ëш қизлар. Афғонистоннинг келаси 10 йиллик ҳаëти биз учун қандай бўлади? Афғон хотин-қизларининг ҳаëти шундоқ ҳам кун сайин ëмонлашмоқда. Афғон аëли ҳам тинчлик истайди¸ аммо бизнинг уйларимизга яна ўт қўядиган сулҳ бундай тинчликка элтмайди¸ дейилади ҳисобот муаллифларидан бири¸ афғонистонлик Орзала Ашраф Неъмат.

Ҳозирча Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Толибон билан сулҳга эришиш мақсадида хотин-қизларни қайта толиблар замони жоҳилиятига ташлашга тайëр экани ҳақидаги танқидларни инкор этмоқда.

Кобулда афғон муллалари билан ўтказган учрашувда Карзай¸ ҳозирча Толибон номидан музокара олиб борадиган бирор шахс ва аниқ гуруҳни топа олмаганидан зорланди:

- Ҳа¸ биз тинчлик истаймиз. Аммо Афғонистон халқи мендан ким билан тинчлик музокараси ўтказаëтганимни сўрамоқда. Музокаралар столининг нариги томонида ким ўтирибди? Мен ҳозирча бу саволга жавоб бера олмаяпман. Мен Мулла Умарни топа олганим йўқ. Қаерда у? Мен Толибон Кенгашини ҳам топа олмадим¸ қаерда ўзи бу Кенгаш? Улар номидан чопа келади-да¸ музокара қиламан деганни ўлдириб кетади. Хўш¸ мен ким билан гаплашишим керак? деди Афғонистон президенти якшанба куни Кобулда муллалар билан ўтказган учрашувида.
XS
SM
MD
LG