Линклар

logo-print
3 октябр куни Украинада яҳудийларга қарши амалга оширилган қирғиннинг 70 йиллиги хотирланади ва Киевда шу муносабат билан ўтказиладиган махсус маросимда президент Виктор Януковичнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

1941 йил сентябрида Киевни ишғол қилган немис фашистлари шаҳардаги яҳудийларни Бабий Яр жарлигига ҳайдаб келиб¸ уларни жар ëқасида қўйиб отиб ташлаган эди.

Бир неча кун давом этган қирғин оқибатида Киевдаги 33 700 дан ошиқ яҳудий ўлдирилгани айтилади.

Умумиятла¸ Бабий Ярда нацистлар томонидан 100 минг одам қатл этилган¸ улар орасида немисларга асир тушган Қизил армия аскарлари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG