Линклар

logo-print

Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан аҳоли томонидан истеъмол қилинаëтган табиий газ учун белгиланган янги тарифлар 1 октябрдан кучга кирди.

Уйларни иситиш учун табиий газдан фойдаланиладиган беш ой давомида хусусий ҳовли ëки кўпқаватли уйдаги хонадон бўлишидан қатъий назар¸ вазирлик томонидан ҳар ойда табиий газ учун жон бошига тўланадиган тариф миқдори¸ айтилишича¸ 18,2 фоизга оширилган.

Эндиликда ўзбекистонликлар 1 куб метр табиий газ учун аввалгидек 79,9 сўмдан эмас, балки 94,5 сўмдан тўлайдилар.

Ўзбекистонда табиий газ нархлари сўнгги бор шу йилнинг 1 апрелидан 18,3 фоизга оширилганди.

Бундан аввал¸ Ўзбекистон Молия вазирлиги аҳолига баллонларда сотиладиган суюлтирилган газ нархини 80 фоизга оширган эди. Шунингдек¸ 1 октябрдан бошлаб¸ иссиқ ва совуқ сув¸ шунингдек, нон маҳсулотлари нархи ҳам оширилди.

Ҳукуматнинг навбатдаги қарори билан электр энергияси¸ бензин ва жамоат транспортидан фойдаланиш нархининг ҳам оширилиши кутилмоқда.

Қўшни Қирғизистонда эса мамлакат мустақиллигининг 20 йили давомида илк бор аҳоли учун табиий газ нархи арзонлади.

Ҳукумат қарори билан 1 октябрдан бошлаб ҳар 1000 куб метр газ нархи 14 677 сўмдан (тақрибан 326 доллар – таҳр.) 12 609 сўмга (тақрибан 280 доллар – таҳр.) туширилди.

Бош вазир ўринбосари Ўмурбек Бабанов буни “Қазтранс” ширкати Қирғизистонга ҳар 1000 кубометр газни 195 АҚШ долларига сотишга рози бўлгани билан изоҳлади. Айни шу миқдордаги газни “Ўзтрансгаз” давлат ширкати Қирғизистонга 310 доллардан сотиб келган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG