Линклар

Oxfam инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти агар халқаро қўшинлар Афғонистонни тарк этса ва ҳукумат Толиблар билан сулҳ келишувига эришса, бу давлатда яна аёллар ҳуқуқларининг устиворлиги хавф остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ташкилотнинг янги ҳисоботида 2001 йилда бу давлатга НАТО етакчилигида халқаро кучлар киритилганидан буён аёллар ҳуқуқи анчагина тиклангани қайд этилган.

Толиблар даврига қиёслаганда мактабларда ўқувчи қизлар сонининг ошгани ҳам бунга мисол тариқасида келтирилган.

Ташкилотга кўра, агар ҳукумат Толиблар билан сулҳга эришса, Афғонистонда биринчи бўлиб аёлларнинг ҳуқуқига тажовуз қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG