Линклар

logo-print
АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Исроил Яқин Шарқда борган сари яккаланиб бораётганидан огоҳлантирар экан, АҚШнинг бу минтақада тинчликни сақлашга қаратилган уринишларида бу ҳол инобатга олиниши кераклигини урғулади.

АҚШ Мудофаа вазири бўлганидан буён илк бор душанба куни Исроилга борган Леон Панетта АҚШ бу минтақада тинчликка эришишда Исроилга ёрдамини янада кучайтириши ва бу давлатнинг Миср ҳамда Туркия билан совуқлашган алоқалари тикланишида ёрдам беришини айтди.

Панетта Яқин Шарққа сафари доирасида Фаластин мухторияти ва Миср раҳбарияти билан ҳам учрашишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG