Линклар

logo-print

Жалолободда милиционерларнинг яқинлари митинг қилди


Асли бозорқўрғонлик Усмонжон Холмирзаевни ўлдирганликда айбланаётган тўрт нафар милиция ходимининг яқинлари 3 октябр куни митинга чиқди ва Ўш-Бишкек автойўлини тўсди.

Россия фуқароси Холмирзаев ўлимида айбланаётган милиционерларнинг яқинлари хавфсизлик нуқтаи назаридан Чуй вилояти Сўқулуқ туман судида ўтаётган маҳкамани Жалолобод вилоятига кўчиришни ва судланувчиларни уй қамоғи ёки мамлакатдан чиқмаслик тўғрисидаги тилхат билан озод қилинишини талаб қилмоқда:

- Митинг эрталабки соат 10 ларда бошланди. Асосий иштирокчилари 45-60 киши. Бироқ митинг Ўш-Бишкек йўлидаги стратегик кўприк устида бўлгани сабабли икки томондан 500-600 машина тўпланди, йўлнинг у ёқ-бу ёғидан ўтаётган кишилар “нима бўлаяпти экан?” деб қизиқиб келишгани оқибатида митинг иштирокчилари сони кўпайди. Митинг иштирокчилари билан Бозорқўрғон туман ҳокими, Жалолобод вилоят губернатори ва прокурорлар учрашишди. Расмийлар митингчилар билан музокара ўтказиб уларнинг талабларини бажаришга ҳаракат қилишларини айтишди ва митинг иштирокчилари бунинг учун расмийларга 2-3 кун муҳлат беришди, - деди митингни бевосита кузатган “Адвокатнинг халқаро уйи” адвокатлар ташкилоти раҳбари Азамат Қабаев.
XS
SM
MD
LG