Линклар

Ироқ хавфсизлик кучлари расмийлари берган маълумотга кўра, оғир қуроллар билан қуролланган жанггарилар гуруҳи Анбар вилояти ҳокимиятини ишғол қилган ва у ердаги одамларни гаровга олган.

Воқеа Бағдод шаҳридан 150 километр шимоли-шарқдаги Бағдодий шаҳрида содир бўлгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, ҳужум содир этилишидан олдин ҳукумат биносида портлаш овози эшитилган. Бу бинода вилоят ҳокими ҳамда шаҳар полицияси жойлашган эди.

Ҳозирча неча одам ва кимлар гаровга олингани ҳақида, шунингдек, қурбонлар ва талофотлар ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ.

Анбар вилояти Ироқнинг сунний жанггари гуруҳлар макон топган ҳудудларидан бири экани айтилади.
XS
SM
MD
LG