Линклар

logo-print

Ҳаққоний гуруҳи Раббоний ўлимига масъулликни рад этди


Марҳум Жалолиддин Ҳаққоний.

Марҳум Жалолиддин Ҳаққоний.

Афғонистондаги Ҳаққоний жанггарилар гуруҳи етакчиси Сирож Ҳаққоний BBCга берган интервюсида бу гуруҳ Бурҳониддин Раббоний ўлимига масъул эмаслигини айтди.

Бурҳониддин Раббоний Афғонистон ҳукуматининг Толиблар билан тинчлик сулҳи музокараларини олиб бораётган гуруҳига етакчилик қилаётган ва 20 сентябр куни ўз уйида худкуш ҳужумчи томонидан ўлдирилган эди.

Сирож Ҳаққонийга кўра, унинг гуруҳи Покистон Разведка хизматига ҳам алоқадор эмас.

Афғонистон расмийлари Раббонийнинг уйига Толиблар вакили сифатида кирган худкуш айнан Ҳаққоний жанггарилари гуруҳига алоқадор, деб қаралаётгани ҳақида баёнот берган эди.

Сирож Ҳаққонийнинг бу айбловга берган жавоби BBCнинг ёзма мурожаатига жавобан аудео мурожаат шаклида берилди ва BBC таҳририяти бу ёзувнинг асл эканига ишонч билдирмоқда.

Сирож Ҳаққоний унинг етакчилигидаги жанггарилар тармоғига асос солган Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўғлидир ва бу гуруҳ Кобулдаги кейинги йирик террор хуружлари учун масъул кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG