Линклар

Минглаб одам Муаммар Қаддафийга тарафдор ва қаршилар ўртасидаги жанг ҳаракатлари давом этаётган Сирт шаҳрини тарк этмоқда.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши ҳарбийлари икки ҳафтадан буён бу шаҳар назоратини ўз қўлига олишга уринмоқда.

Қизил Хоч халқаро ташкилотидан олинган маълумотга кўра, жами аҳолиси 70 минг бўлган шаҳарни шу кунга қадар 10 мингдан ортиқ одам тарк этган.

Шаҳарни тарк этган аҳоли вакилларидан олинган маълумотларга кўра, жароҳатланган одамлар тиббий дори-дармон етишмаслиги боис оламдан ўтмоқда.

Қизил Хоч ташкилоти вакиллари жанг ҳаракатлари давом этаётган шаҳарга дори-дармонни етказиш имконсиз қолаётганини айтмоқда.

- Халқаро Қизил Хоч ташкилоти вакиллари Сирт шаҳрига Мисрата орқали кириш ва Ибн Сино шифохонасини кўздан кечиришга муваффақ бўлди. Зарур гуманитар ёрдам кўламини аниқлади. Ташкилот гуруҳи бир неча соат Сирт шаҳрида бўлди ва бу ердаги асосий шифохона бўлган Ибн Синода шифокорлар, тиббий ускуналар, кислород цлиндрлари ва ҳатто, сув етишмаётганини аниқлади, - деди Қизил Хоч ташкилоти матбуот вакили Дибеҳ Фахр.

Ташкилот ишчилари шанба кунидан буён жанг ҳаракатлари боис бу шифохонага дори-дармон етказиб бера олмаётганини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG