Линклар

Кун сайин ошаётган нархлар сизни чақяптими?


"Тепада ўтирган "нон емаслар"дан ташқари ҳамма чарчаган", дейди нархлар ошгани ҳақида гапирган тошкентлик суҳбатдошимиз.

"Тепада ўтирган "нон емаслар"дан ташқари ҳамма чарчаган", дейди нархлар ошгани ҳақида гапирган тошкентлик суҳбатдошимиз.

2011 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда 600 гараммлик буханка нон нархи 25 фоизга ошди ва шу кунгача 400 сўм бўлган бир буханка нон 500 сўмга сотилмоқда. Аҳолига етказиб берилаётган газ, марказлашган иситиш тизими хизмати, совуқ ва иссиқ сув нархлари ҳам ошди. Ҳукуматнинг навбатдаги қарори билан электр энергияси, бензин ва жамоат транспортидан фойдаланиш нархларининг ҳам ошиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Ҳафта саволи рукнининг бугунги сонида “Кун сайин ошаётган нархлар сизни чақяптими?” деган саволни қўйдик.


Абдураҳим ака, самарқандлик шифокор:


Албатта, албатта чақаяпти ака. Имконият йўқ. Ойлигимни 100 фоиз пластикка ўтказган. Ведомостда “коммунал тўловлар”га деб 100 минг қайтариб қолади. Хоҳлайманми, хоҳламайманми мажбур бу. Майда-чуйда харажатлар уйдаги томорқамиздаги деҳқончилигимиздан, чорвачилигимиздан тушаëтган маблағга кун кўриб ўтирибмиз деяпманда. Нархларнинг кўтарилиши албатта бизга таъсир қилди. Халқ тинч турибди. Халқ қўрқади. Халқ маънавий қашшоқ. Халқнинг ўзи айбдор. Юқоридаги раҳбарлар айбдор эмас. Лекин коррупцияга берилган раҳбарлар шундан манфаатдор бўлиб ëтибди. Халқнинг ўзи айбдор. Йиғилиб, додини чиройли тарзда айтиб бера олмайди.

Бухоро вилояти ИИБ майори Камолов:


Ўзимга етади ойлигим Худога шукур. Ҳаракат қилсак, уй ҳам қурамиз Худога шукур, машина ҳам оламиз Худога шукур. Ойлигимизни оламиз, ўшанга қараб мол боқамиз, бошқа қиламиз. Йўқ, (нархлар мени чақмаяпти). Мен учун нормалний. Худога шукур ойлик етаяпти.

АСР нашриëти ходими:


Арендада ўтирамиз. Арендатор “Энергоносителларга нарх ошди. Аренданинг нархини оширамиз” деса, бизларга ҳам таъсири бор. Аренданинг нархи ошса, маҳсулот нархи ошади, лекин бунақа саволларга жавоб бермайман. Телефон қилиб нимага мени сўроққа тутаяпсиз? Телефондаги сўровларга жавоб йўқ бизда.

Абдуқаҳҳор Мусаев, пенсионер:


Нархлар ҳаммани чақаяпти, битта бизларни эмас. Тепада ўтирган "нон емаслар"дан ташқари ҳамма чарчаган. Мутлақо тўғри келмайдида. Умуман нима қилишни ҳам билмайсиз. Қанақа қилиб яшаб бўлади? Одам ҳайрон. Нон-чой, нон-чой, шу нон-чойга ҳам етмаяптию ҳозир берган пенсияси. Ë газга қарз бўлиб қоласиз, ë сувга қарз бўлиб қоласиз. Бир инсон йўқки, “ҳой, нима қилаяпсизлар” дейдиган. Улар юрибди. Ана ўртага тушиб ўйнаб юрибдию президентимиз ҳам. Ҳеч кимдан хабари йўқ. Мақтанади фақат телевизорга чиқиб. Халқдан сўрайдиган одамнинг ўзи йўқ. Чарчаб бўлди, тамом бўлди. Оддий фуқаролар уже чарчаб бўлди. Прокурор, милиция, ҳокиму президент девонида ўтирганлар, 250та оғзини очиб ўтирган Олий Мажлис сенаторлари - ана улар яшаяпти. Улар ҳозир чўнтагини тўлдириб, оғзига ҳам, бошқа ëғига ҳам тўлдириб бола-чақасини ўйлаб ëтибдида. Нима қилсин бечора халқимиз. Ҳар битта одамга биттадан милиция қилиб қўйган. Еб ëтибди улар ҳам. Оддий халқнинг қўлидан нима келади? Ҳеч кимнинг иши йўқ халқ билан.

Сурхондарë вилояти ИИБ кичик сержанти:


Фахрланамиз халққа қўлимиздан келгунча ëрдамимиз тегиб юрса. Ойлик, давлат бергани етади Худога шукур. Одам қанча кўп пул топса, шунча кўп йўқотадида. Одам ўзини инсофда ушласа, етади.

Муниса, мебел дўкони ходимаси:


Нархлар чақса чақаверсин, қашиймизда. Нархлар ошгандан кейин тўлаймизда нима ҳам қилардик. Сал камроқ фоизга оширса бўлмасмиди? (Маошим) ҳозирча етаяпти. Аммо қанча олишим сир бўлиб қолақолсин.


Сергей Ежков, мустақил журналист:


Нархлар чақяпти, чақяпти. Энг ёмони ҳамма нарх автоматик тарзда кўтарилишида. Бу одамни хурсанд қилмайди.

“Доброе утро” сут махсулотлари ширкати ходимаси:


Нархлар чақяпти. Иссиқ сув ва умуман иситиш учун нарх қиммат. Мен ўз вақтида тўлай олмаяпман. Нархлар ошгани сезилаяпти.

Венера Исроилова, Саёҳат меҳмонхонаси бошлиғи:


Ҳозирча биз нархлар чақаётгани сезмаяпмиз. Бизга нархлар ошгани таъсир қилмайди. Чунки биз Молия вазирлиги билан бир йиллик шартнома имзолаганмиз. Келаси йил нима бўлишини кўрамиз. Унгача ҳали яшашимиз керак. Биласизми, одамларнинг иштаҳаси ҳар хил. Кимгадир бир бурда нон етади. У шу нонни еганидан хурсанд бўлади. Кимдир яна ниманидир хоҳлаши мумкин. Биз эса ҳамма нарсадан ҳурсандмиз.

Соғлиқни сақлаш тизими ходимаси:


Ойлигим етарли. Нархлар ошиши ҳозирча менга сезилмади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимаси:


Нархлар ошса, албатта бу бизга таъсир қилади, лекин бу ҳаммаси келишилган ҳолда, буни “техусловие” дейилади, газ, сув, иссиқ қувват энергия қаердан келаяпти, неча пул ажратилади давлат бюджетидан. 20 фоизга нарх ошиши менинг ўзим ўйлашим бўйича кўп.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG