Линклар

logo-print
Ироқ хавфсизлик кучлари Анбар вилоятида жанггарилар томонидан ишғол қилинган ҳокимият биносини қайта эгаллади.

Вилоят ҳокими ва полицияси жойлашган бу бино бугун жанггари гуруҳлар томонидан ишғол қилинган ва эгаллаб олинган, бинодаги одамлар эса гаровга олингани хабар қилинган эди.

Расмий хабарларга кўра, бинодаги бир неча одам қурбон бўлган. Аммо, уларнинг жанггарилар ишғоли ёхуд хавфсизлик кучлари ишғоли вақтида ўлдирилгани номаълум қолмоқда.

Ироқ ҳарбийлари бу бинони жанггарилардан тортиб олиш учун икки соат жанг қилган ва хабарларга кўра, бино ичкарисидаги 7 нафарга яқин жанггарининг ҳаммаси ўлдирилган.

Хабарларга кўра, ҳужум содир этилишидан олдин ҳукумат биносида портлаш овози ҳам эшитилган.

Неча одам ва кимлар гаровга олингани ҳақида ҳануз аниқ маълумотлар йўқ.

Анбар вилояти Ироқнинг сунний жанггари гуруҳлар макон топган ҳудудларидан бири экани айтилади.
XS
SM
MD
LG