Линклар

logo-print
Лондонда Борис Березовскийнинг собиқ ҳамкори Роман Абрамовичга нисбатан киритган шикояти бўйича маҳкама бошланди.

Березовский Абрамовичдан 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида товон пули талаб қилмоқда.

Березовскийга кўра, у 2000-2003 йилларда айнан Абрамовичнинг босими остида ўзига тегишли активларни бозор нархидан анча арзон нархда "Сибнефт" ширкатига сотишга мажбур бўлган, Абрамович эса сал кейинроқ бундан ўз манфаати йўлида фойдаланган.

Душанба куни шу мазмундаги даъво устидан бошланган маҳкамада шикоятчи ҳам, даъвогар ҳам иштирок этди.

Бу маҳкаманинг камида икки ой давом этиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG