Линклар

logo-print

Вьетнам Бош вазири Тошкентда музокара ўтказди


Вьетнам Бош вазири Нгуен Тан Дунг.

Вьетнам Бош вазири Нгуен Тан Дунг.

Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Нгуен Тан Дунг 3 октябр куни Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари билан учрашди.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев таклифига биноан Тошкентга келган Вьетнам Бош вазири ташрифи давомида икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилган.

Душанба куни ўзбекистонлик ҳамкасби Мирзиёев билан музокаралар чоғида Ҳаной ҳукумати раҳбарининг савдо-иқтисодий, инвестиция, айниқса, нефт-газ, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилгани айтилмоқда.
Айни шу куни Вьетнам раҳбари Оқсаройда президент Ислом Каримов билан ҳам учрашди.

Вьетнам 1991 йилда Ўзбекистон мустақиллигини тан олган ва 1992 йил январида икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган.

1996 йилда Вьетнам-Ўзбекистон ўртасида Иқтисодий, савдо, илмий ва техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукумат қўмитаси тузилган.

Расмий агентликларга кўра¸ 2010 йилда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 18,6 миллион, 2011 йил биринчи ярмида 15,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG