Линклар

logo-print

Санкт-Петербург Тергов қўмитасининг маълум қилишича¸ ўзбекистонлик икки меҳнат муҳожирига ўқ узган маҳаллий тадбиркор Андрей Соколов қўлга олинган.

Тергов тахминига кўра¸ 30 сентябр куни Санкт-Петербургнинг Москва шоссесида маҳаллий иш берувчи ва ўзбекистонлик уч ишчи ўртасида ойлик масаласида жанжал юзага чиққан. Тортишув чоғида юк машиналарини кирага бериш билан шуғулланиб келган Андрей Соколов икки гастарбайтерга пистолетдан ўқ узган. Бошидан ўқ еган ўзбекистонлик муҳожирлардан бири якшанба куни касалхонада жон берган.

Ўша куниëқ Тергов қўмитаси “қотиллик” бўйича жиноий иш қўзғаган.

Андрей Соколов 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG