Линклар

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича¸ Жанубий Қозоғистон вилоятидаги магистраллардан бирида ўзбекистонликлар ўтирган автобус ағдарилгани оқибатида¸ йўловчилардан иккитаси нобуд бўлган.

Йўл ҳалокати душанбага ўтар кечаси Жанубий Қозоғистондан ўтувчи Олмаота-Термез магистрал йўлининг 602 километрида юз берган.

“Дастлабки маълумотларга кўра¸ 49 йўловчи ўтирган Kassbohrer автобуси Остона-Термез йўналишида кетаëтган пайтида ағдарилиб кетган. Йўл ҳалокати оқибатида бири 34¸ иккинчиси 26 яшар бўлган икки йўловчи воқеа жойида жон берган”¸ дейилади Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Йўловчиларнинг бари¸ вазирликнинг таъкидлашича¸ Ўзбекистон фуқаролари.
XS
SM
MD
LG