Линклар

Евроҳудуд Молия вазирлари номидан гапирган Евро гуруҳ раҳбари¸ Люксембург Бош вазири Жан-Клод Юнкер қарзга ботган Грециянинг евроҳудуддан чиқарилмаслиги ва бу мамлакатда дефолт юз беришига ҳам йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

Айни пайтда халқаро аудиторлар¸ Греция ҳукуматининг Европа Иттифоқи ва Халқаро Валюта жамғармасидан навбатдаги молиявий кўмакни олишга лойиқ чоралар кўрган-кўрмаганини ўрганмоқда.

Агар халқаро ташкилотлар ва евроҳудуд давлатлари Грецияга қутқарув пакетининг кейинги қисмини бермаса¸ шу ой ўртасига қадар Греция ўз мажбуриятларини бажариш учун лозим пулсиз қолади.

Евроҳудудда давом этаëтган мазкур бўҳрон оқибатида душанба куни евро қиммати АҚШ долларига нисбатан йил давомида энг паст кўрсаткичга тушди.
XS
SM
MD
LG