Линклар

logo-print
Сурия ҳуқуқ фаолларининг билдиришича¸ шанба куни Растан шаҳри ҳукумат қўшинлари назоратига ўтганидан бери шаҳарда камида 3000 га яқин аҳоли ҳибсга олинган¸ ўнлаб мухолифатчилар ўлдирилган.

Сурия армияси сафидан қочган ҳарбийлар президент Башар ал-Ассад режимига қарши исëн кўтарганлар билан Растан шаҳрини қўлга олган ва бу ерда мавжуд режимга қарши катта норозилик намойишлари ўтказилган эди.

Март ойида Сурия режимига қарши намойишлар бошланганидан бери исëнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги энг қонли тўқнашувларнинг Растанда юзага чиққани айтилмоқда.

Ассад режими норозилар талабига қулоқ солишни истамаëтир¸ кузатувчилар Суриянинг ҳам¸ Ливиядаги каби фуқаролик уруши домига тортилаëтганини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG