Линклар

Россия Бош вазири Владимир Путин ўз ҳукумати Газпромнинг Европадаги филиалларида ўтказилаëтган рейдларни яқиндан кузатаëтганини билдирди.

Ўтган ҳафта Европа Комиссияси Газпромнинг марказий ва шарқий Европадаги 10 дан ошиқ филиали ҳамда савдо шериги идораларида рейд ўтказди. Европа Комиссияси бу рейдларни табиий газ таъминоти¸ транзити ва уни сақлаш билан шуғулланувчи ширкатларда ўтказилаëтган текширув жараëнининг бир қисми¸ дея изоҳлади.

Расмий изоҳда айтилишича¸ олдиндан огоҳлантирилмаган бундай рейдлар рақобатга қарши амалиëтларда шубҳа қилинаëтган ширкатларда ўтказилмоқда.

Давлатга қарашли Газпром ширкати раҳбари Алексей Миллер билан учрашган Россия Бош вазири унга вазиятни яқиндан кузатиш¸ айни пайтда тергов билан ҳамкорлик қилиш ҳақида топшириқ берди.

Ўз навбатида Миллер¸ Болтиқ денгизи остидан ўтувчи Шимолий ирмоқ газ қувурлари 8 ноябрдан бошлаб Ғарбий Европага газ етказиб беришни бошлашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG