Линклар

logo-print

Озарбайжонда мухолифатнинг яна уч фаоли қамалди


2 апрел кунги норозилик тадбири иштирокчилари.

2 апрел кунги норозилик тадбири иштирокчилари.

Озарбайжон мухолифатининг апрел ойидаги норозилик намойиши пайтида ҳисбга олинган уч фаоли суд қарори билан 2¸5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Мухолифатдаги Мусават партияси раиси ўринбосари Ариф Ҳажили¸ Мусаватнинг ëшлар қаноти раҳбари Турал Аббасли ва Озарбайжон Халқ жабҳаси партияси фаоли Маҳаммад Мажидли суд томонидан жамоат тартибини бузиш ва расмийларга қаршилик кўрсатганликда айбланди.
Халқ жабҳаси раиси ўринбосари Фуад Қаҳраманлига эса¸ шартли жазо тайинланди.

Суд биноси олдига тўпланган ўнлаб мухолифат тарафдорлари президент Илҳом Алиевга қарши шиорлар айтишди.

2 апрел куни ўтказилган мухолифат намойишида қатнашган яна олти фаол август ойида суд қилиниб¸ 1¸5 йилдан 3 йилга қадар қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG