Линклар

logo-print

Эрон фазога маймун учиришни кечиктирди


Эрон фазо лабороториясидаги маймун.

Эрон фазо лабороториясидаги маймун.

Эрон Фазони тадқиқ қилиш ташкилоти раҳбари Ҳамид Фазели¸ фазога маймун учириш режасининг номаълум муддатга қолдирилганини билдирди.

Март ойи ўрталарида Эрон фазо идораси синов капсуласига ичига маймун сиғадиган Кавошгар – 4 ракетасининг учирилганини эълон қилган ва 23 июл ва 23 август оралиғида 285 килограмлик капсуласи ичига маймун солинган Кавошгар - 5 ракетасининг 120 километрга учирилишини билдирган эди.

Ҳозирча маймун парвозининг нима сабабдан кечиктирилгани айтилмаëтир.

Теҳрон ҳукумати 2020 йилга қадар фазога ўз илк космонавтини учиришни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG