Линклар

Нобел қўмитаси 4 октябр куни физика бўйича 2011 йилги Нобел мукофоти кимга берилиши эълон қилади.

3 октябр куни тиббиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиблари эълон қилинди.

Нобел қўмитаси илм-фан соҳасида дунëдаги энг нуфузли бу мукофотни инсон туғма иммун системасини ўрганиш йўлида олиб борган тадқиқотлар ва буюк кашфиëтлари учун америкалик Брюс Бойтлер, люксембурглик Юлес Ҳоффман ва канадалик Ралф Стейнманга берилганини маълум қилди.

Нобел мукофоти вафот этган олимларга берилмайди.

Шунга қарамай, Нобел қўмитаси 30 сентябр куни 68 ёшда саратон касаллигидан вафот этган Ралф Стейнманга нисбатан ўз қарорини ўзгартирмади.
XS
SM
MD
LG