Линклар

logo-print

Афғонистон президенти Ҳиндистонга борди


Ҳиндистон Бош вазири М.Сингҳ (ч) ва Афғонистон Президенти Ҳ.Карзай.

Ҳиндистон Бош вазири М.Сингҳ (ч) ва Афғонистон Президенти Ҳ.Карзай.

Ҳамид Карзайнинг Ҳиндистонга икки кунлик ташрифи Афғонистон ва Покистон муносабатлари таранглашган пайтга тўғри келмоқда.

Покистон ўзининг ашаддий рақиби деб ҳисоблайдиган Ҳиндистон ҳам Афғонистон билан чегарадош.

Ҳамид Карзайнинг Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ билан музокара олиб бориши ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларни имзолаши режаланган.

Афғонистон президентининг Ҳиндистон ташқи ва ички ишлар вазирлари билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

Бу Афғонистон раҳбарининг жорий йилда Ҳиндистонга иккинчи ташрифидир.

Афғонистон ва АҚШнинг Покистон билан муносабати таранглашишига Кобул ҳукумати номидан толиблар билан музокара олиб борган Бурҳониддин Раббонийга уюштирилган суиқасд ва бошқа ҳужумларни амалга оширган жанггариларни Покистон разведка хизмати қўллаб-қувватлагини ҳақидаги иддаолар сабаб бўлди.

Афғонистон президенти матбуот котиби ўринбосари Ҳамид Элми Озодликка Карзайнинг Деҳлига сафари Покистон билан муносабатлар таранглашгани билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG