Линклар

Еврозона вазирлари қарор қабул қилишни кечиктирди


Евро гуруҳ раҳбари¸ Люксембург Бош вазири Жан-Клод Юнкер.

Евро гуруҳ раҳбари¸ Люксембург Бош вазири Жан-Клод Юнкер.

Еврозона Молия вазирлари номидан гапирган Евро гуруҳ раҳбари, Люксембург Бош вазири Жан-Клод Юнкер қарзга ботган Греция еврозонадан чиқарилмаслиги ва бу мамлакатда дефолт юз беришига ҳам йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

- Орамизда ҳеч ким Грецияда дефолт юз бериши тарафдори эмас. Дефолт юз беришини бартараф этиш учун барча чоралар кўрилади,- деди Жан Клод Юнкер.

Айни пайтда халқаро аудиторлар, Греция ҳукуматининг Европа Иттифоқи ва Халқаро Валюта жамғармасидан навбатдаги саккиз миллиард евролик молиявий кўмакни олишга лойиқ чоралар кўрган-кўрмаганини ўрганмоқда.

Грециядаги бўҳрон инвесторлар хавотирини кучайтиргани боис 3 октябр куни евронинг АҚШ долларига нисбатан қиймати жорий йил январ ойидан бери энг паст кўрсаткичга тушиб, 1 доллар 32 центни ташкил қилди.

Шу куни АҚШ биржаси ҳам сўнгги бир йилда давомидаги энг паст кўрсаткич билан ёпилди.
XS
SM
MD
LG