Линклар

Нобел қўмитаси физика бўйича 2011 йилги Нобел мукофоти америкалик олимлар Сол Перлмуттер, Брайн Шмидт ва Адам Рейссга берилгани эълон қилинди.

Улар олам кенгайиши жараёни секинлашиш ўрнига, аксинча, тезлашаётганини кашф қилганлари учун ушбу нуфузли мукофотга лойиқ деб топилди.

- Олам кенгайиши тезлашаётганининг кашф этилгани космология соҳасидаги тарихий воқеадир. Олам кенгайиши тарихини ўрганиш бизга олам эволюциясини тушуниш имконини яратади,- деди Нобел қўмитасининг физика бўйича раиси Борье Йоханссон.

10 миллион швед крони, яъни, 1,46 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мукофотнинг ярми Перлмуттерга қолган қисми Шмидт ва Рейссга берилади.

3 октябр куни тиббиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиблари эълон қилинди.

Нобел қўмитаси илм-фан соҳасида дунëдаги энг нуфузли бу мукофотни инсон туғма иммун системасини ўрганиш йўлида олиб борган тадқиқотлар ва буюк кашфиëтлари учун америкалик Брюс Бойтлер, люксембурглик Юлес Ҳоффман ва канадалик Ралф Стейнманга берилганини маълум қилди.

Нобел мукофоти вафот этган олимларга берилмайди.

Шунга қарамай, Нобел қўмитаси 30 сентябр куни 68 ёшда саратон касаллигидан вафот этган Ралф Стейнманга нисбатан ўз қарорини ўзгартирмади.
XS
SM
MD
LG