Линклар

Россияда ушланган ўзбекистонлик ватанига экстрадиция қилинади


Россиянинг Кострома вилоят прокуратураси Ўзбекистонда героин савдоси билан шуғулланганликда гумон қилинган шахсни ватанига экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

Кострома прокуратураси матбуот хизматига кўра, 2011 йил сентябр ойида қўлга олинган 34 яшар Ўзбекистон фуқароси халқаро қидирувда бўлган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд шаҳар бошқармаси жорий йил июнида унга нисбатан айблов эълон қилган.

Агар катта миқдорда героин сотганлик ҳақидаги айблов исботланса, исми ошкор қилинмаган бу шахс Ўзбекистон қонунига мувофиқ етти йилгача бўлган муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG