Линклар

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинаётган Сурияда намойишлар бостирилишини қораловчи резолюция лойиҳасига қарши чиқмоқда.

Европа давлатлари мазкур резолюция лойиҳасини 4 октябр куни овозга қўйишни режалаган.

Бироқ Россия Ташқи ишлар взири ўринбосари Геннадий Гатилов санкциялар сўзи охирги дақиқаларда олиб ташланганига қарамай, таклиф қилинган матн “номақбулдир”, дея таъкидлади.

Британия, Франция, Германия ва Португалия резолюция лойиҳасини Хавфсизлик кенгаши тасдиғидан ўтказиш учун унинг матнидаги “санкциялар” сўзини “мақсадли чоралар” ибораси билан алмаштирган.

Гатилов Россия резолюция лойиҳасига вето қўйиши ёки қўймаслиги ҳақида ҳеч нарса демади.

Жорий йил март ойида президент Башар ал-Ассад режимига қарши норозилик намойишлари бошланганидан бери Сурияда 2700дан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG