Линклар

Ўзбекистон Мудофаа вазири Исломободда сўзлашув ўтказмоқда


Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобил Бердиев германиялик ҳамкасби билан.2010 йил.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобил Бердиев германиялик ҳамкасби билан.2010 йил.

Сешанба куни Исломободда учрашган Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобил Бердиев ва унинг покистонлик ҳамкасби Чодри Аҳмад Мухтор¸ миллий манфаатларни ҳимоялаш йўлида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва ўзаро англашинувни йўлга қўйишга келишиб олдилар¸ деб хабар беради Покистон нашрлари.

Иккаласи ҳам Афғонистонга бевосита туташ бўлган Ўзбекистон ва Покистон Мудофаа вазирларининг таъкидича¸ Тошкент ва Исломобод минтақавий тинчликни рағбатлантиришда муҳим рол ўйнайди.

Нафақат мудофаа¸ балки бошқа соҳаларда ҳам ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилган Исломобод учрашувида¸ айтилишича¸ Покистон томони ўзбек товарларини Гавадар ва Карачи портлари орқали жаҳон бозорига олиб чиқишни таклиф қилган.

Шунингдек¸ Покистон Мудофаа вазири Исломободнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлиш сўровини қўллагани учун Тошкент ҳукуматига миннатдорчилик билдирган.

Исломобод сафарини 7 октябрга қадар давом эттирадиган Ўзбекистон Мудофаа вазирининг юқори даражали Покистон расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG