Линклар

Тошкент халқаро аэропортидаги алоҳида олинган шахслар ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб¸ товламачилик¸ фирибгарлик ва ҳужжатларни сохталаштириш билан шуғулланмоқдалар¸ деб ëзди ЎзА ахборот агентлиги.

Агентликка кўра¸ халқаро ва маҳаллий йўналишда юк ташиш хизмати раҳбар ва ходимларининг Тошкент шаҳар Авиация-транспорт прокуратураси вакиллари билан учрашувида айни муаммо муҳокама қилинган.

Айтилишича¸ 2010 йил давомида ҳуқуқ идоралари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган оператив чоралар натижасида¸ йўловчилардан нормадан ошган юкни ўтказиш эвазига пора талаб қилган бир неча ходим ушланган ва уларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланган.

Хабарда таъкидланилишича¸ Тошкент аэропортида пора эвазига йўловчиларнинг ортиқча юкини сохта расмийлаштириш билан шуғулланган алоҳида ходимларнинг айримлари қилмишига пушаймон бўлиб¸ ишини давом эттирмоқда¸ айримлари эса¸ хизматдан четлатилган.
XS
SM
MD
LG