Линклар

Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия бўйича ҳозирлаган резолюция лойиҳасига вето қўйди. Мазкур ҳужжатда Сурия режими ҳукуматга қарши норозилик намойишларини қуролли куч воситасида бостиришни давом эттирса¸ Дамашққа қарши жазо чоралари қўлланишидан таҳдид қилинади.

Сешанба куни овозга қўйилган резолюция лойиҳасини маъқуллаб Кенгашнинг 9 аъзоси овоз берди¸ тўрт давлат намояндаси эса¸ овоз беришдан сақланди. Россия ва Хитой биргаликда Франция¸ Британия¸ Германия ва Португалия ҳукуматлари ҳамкорликда ҳозирлаган лойиҳага қарши овоз берди. Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида Россия ва Хитой қарши овоз берган ҳужжатлар вето қилинади.

Бу ҳаракат Россия ва Хитойнинг 2008 йил июлидан бери Ғарб ташаббусини биргаликда вето қилишидир. Бундан аввал Москва ва Пекин Зимбабве президенти Роберт Мугабега қарши БМТ санкцияларига биргаликда вето қўйган эди.
XS
SM
MD
LG