Линклар

logo-print
Moody's инвесторлар хизмати Италия ҳукуматининг кредит рейтингини яна уч даража пасайтирди ва Италия иқтисоди истиқболини “салбий” дея баҳолади.

Агентлик баëнотида айтилишича¸ салбий баҳога Греция каби евроҳудуд давлатларида бораëтган жиддий қарз муаммолари ортидан Италия ва евроҳудудга ëйилган иқтисодий ва молиявий таҳликалар асос бўлган.

Агентлик¸ Италия иқтисодининг молиявий силкинишларга мойил эканини айтса-да¸ мамлакатда дефолт юзага чиқиш эҳтимоли йироқлигини таъкидлайди.

Бундан аввал ҳукуматларнинг кредит салоҳиятини баҳоловчи яна бир нуфузли гуруҳ - Standart&Poor’s агентлиги ҳам Италия кредит рейтингини пасайтирган эди.
XS
SM
MD
LG