Линклар

Афғонистон президенти Ҳиндистонга келди


Кобул ва Дели раҳбарлари стратегик шерикчилик келишувини имзоламоқда.

Кобул ва Дели раҳбарлари стратегик шерикчилик келишувини имзоламоқда.

Покистон билан муносабатлари кескинлашиб бораëтган бир кезда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай икки кунлик сафар билан Ҳиндистонга келди.

Сешанба куни Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ билан сўзлашган Карзай икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва хавфсизлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутувчи стратегик шерикчилик келишувига қўл қўйди.

Йил давомида иккинчи бор Покистоннинг асосий душмани саналмиш Ҳиндистонга сафар қилаëтган Афғонистон президенти сафар арафасида Покистонни жанггари гуруҳларни молиялаштираëтганликда айблаган эди.

Афғонистон ҳукуматининг жанггари гуруҳлар билан музокараларига раҳбарлик қилиб келган Бурҳониддин Раббонийни ўлдирган худкушнинг Покистон махфий хизматларига алоқадорлиги ҳақидаги Афғонистон ва АҚШ айбловларидан сўнг¸ Кобул-Исломобод муносабатларида яна янги кескинлик юзага чиқди.
XS
SM
MD
LG