Линклар

Европа Иттифоқи Марказий Осиëдаги улкан газ заҳираларидан ўз улушини олиш мақсадида келаси ҳафта Қозоғистон билан келишув имзолашга ҳозирланмоқда.

Европа Иттифоқининг Энергетика бўйича комиссари Гунтер Оттингернинг Остонада ўтказилаëтган Евроосиë энергетика форумида айтишича¸ бораëтган музокаралар натижасида томонларнинг кейинги ҳафта янги шерикчилик ва ҳамкорлик келишувига қўл қўйиш имкони туғилган. Асосан энергетика соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган бу келишувнинг ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий характерда бўлиши айтилмоқда.

Қозоғистон расмийларига кўра¸ имзоланажак келишув¸ Каспий яқинидаги Тенгиз ҳавзасидан 20-30 миллиард кубометр табиий газни Туркманистон¸ Грузия¸ Озарбайжон орқали Туркияга етказиб беришни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG