Линклар

logo-print

БМТ ва АҚШ Сомалидаги ҳужумни қоралади


Сомалидаги портлашда, асосан, талаба-ёшлар ҳалок бўлди.

Сомалидаги портлашда, асосан, талаба-ёшлар ҳалок бўлди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ва АҚШ Сомали пойтахти Могадишода 70 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳужумни қораладилар.

Сешанба куни Сомали Таълим вазирлиги биноси ёнидаги портлаш учун маъсулиятни Ал-Шабааб исломий жангари гуруҳи ўз зиммасига олди.

Сомали президенти Шариф Шайх Аҳмаднинг маълум қилишича, портлаш оқибатида 70 дан зиёд киши ҳалок бўлди, 150 одам жароҳатланди. Қурбон бўлганларнинг аксари талаба-ёшлардир.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳужумни “ўта қабиҳ жиноят” дея атаб, ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

АҚШ ҳукумати ушбу ҳужумни “жирканч ва номардлик” деб атади.

Ал-Шабааб гуруҳи Сомалининг марказий ва жанубий ҳудудларида фаолият юритади.
XS
SM
MD
LG