Линклар

Васила Иноятова ЕХҲТни танқид қилди


“Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова Польша пойтахти Варшавада ўтаётган Инсон ҳуқуқлари масалаларига бағишланган ЕХҲТнинг йиллик йиғилишида суд, қийноқлар ва сиёсий ҳуқуқлар мавзуларида уч марта чиқиш қилди.

Васила Иноятовага кўра, ўз чиқишларида ЕХҲТ фаолиятини танқид қилиб, ташкилотни Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасида самаралироқ иш олиб боришга чақирган.

- ЕХҲТнинг Демократик Институтлар ва Инсон ҳуқуқлари Бюроси фақат Ўзбекистондаги сайловларни мониторинг қилиш ишлари билан чекланаяпти. Демак, мухолиф партиялар йўқ мамлакатда улар фақат бир нечта чўнтак партияларнинг фаолиятини кузатиш билан овора эканда. Уларнинг Ўзбекистондаги вакили ҳукумат юз-хотири учун жиддий фаолият кўрсата олмас экан, ЕХҲТ фақат расмиятчилик учунгина фаолият кўрсатадиган ташкилот бўлиб қолаверади. Бошқача ётганда ЕХҲТ шунчаки, кўзбўямачилик учун тузилган ташкилот бўлиб қолаяпти, деди Васила Иноятова.

Шунингдек, ҳуқуқ фаоли ЕХҲТнинг Қирғизистондаги Ўш қирғини пайтида ўзбекларга бўлган зўравонликлар оқибатларини бартараф қилиш бўйича амалий иш қилмаганликда танқид қилганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG