Линклар

Ўзбекистондаги Olam.uz портали “Менинг ОЛАМим” ижтимоий тармоғининг ўзбек тилидаги версиясини ишга туширди.

Жорий йилнинг 1 мартида ўз фаолиятини бошлаган Olam.uz портали айни пайтда 13 та бўлим орқали ўз ўқувчиларига ахборот тақдим этади.

Шулардан бири бўлган рус тилидаги “Мой олам” ижтимоий тармоғи, эндиликда ўзбек тилида ҳам фаолият кўрсата бошлади.

Ҳозирда ушбу тармоқнинг 16 мингдан зиёд фойдаланувчи бор.

OLAM.uz лойиҳасининг раҳбари Александр Камишевга кўра, сайт бўлимлари ўзбек тилига ўгирилиб, сайт асосида миллий кўринишдаги интернет порталини ташкил этиш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG