Линклар

logo-print
2011 йилнинг биринчи олти ойи давомида Ўзбекистон прокуратураси 850 ка яқин тадбиркорлар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини қайд қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон давлат матбуотига хабар тарқатган Ўзбекистон Бош прокуратураси расмийси Гулноза Раҳимованинг айтишича¸ прокуратура текширувлари натижасида 600 дан ошиқ расмий маъмурий жавобгарликка тортилган.

Хусусан¸ прокуратура расмийсига кўра¸ хусусий тадбиркорларга кредит ажратишни пайсалга солган ва бу кредитлар билан боғлиқ муаммоларни вақтида ҳал қилмаган 41 банк ходими маъмурий жазога тортилиши баробарида¸ тадбиркорлардан пора ундиришга уринган 60 дан ошиқ мутасаддига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Айтилишича¸ йил давомида тадбиркорларга уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тушунтириш мақсадида улар билан ҳуқуқ ходимлари 14¸500 марта учрашув ўтказганлар.
XS
SM
MD
LG