Линклар

МДҲ мамлакатлари Ëшлар симфоник оркестрининг дунëга машҳур дирижëри Владимир Спиваков 5 октябр куни Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройида концерт берди¸ деб ëзди ўзбек нашрлари.

МДҲ Ëшлар симфоник оркестри 95 мусиқачидан ташкил топган бўлиб¸ уларнинг 9 нафари ўзбекистонлик истеъдодлардир.

Айтилишича¸ Спиваков «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси (Фонд Форум) томонидан Art Week Style.uz 2011 санъат тадбирлари доирасида Тошкентга таклиф қилинган.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова етакчилик қиладиган Фонд Форум жамғармасининг мазкур тадбири доирасида яна бир жаҳонга машҳур бастакор Эннио Морриконе ҳам 23 октябр куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида концерт беради.

Бу тадбирлар Каримованинг Ўзбекистонни Ғарб классик мусиқаси юксак қадрланадиган мамлакатлардан қилиб кўрсатиш йўлидаги навбатдаги уринишлари сифатида баҳоланмоқда.

Айни пайтда ҳуқуқ ҳимоячилари ва Ғарб жамоатчилиги ҳозирги кунларда Ўзбекистонда икки миллиондан ошиқ мактаб болалари ва коллеж ëшларининг ўқиш ўрнига пахта теришга мажбурланаëтганини кескин қораламоқда ва давлат томонидан уюштирилаëтган мажбурий болалар меҳнатини тўхтатиш борасидаги босимни кучайтирмоқда.
XS
SM
MD
LG