Линклар

Ўзбекистон фуқароси ўз ўғлини бўғиб ўлдирганликда айбланмоқда


Россия Тергов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича¸ Ханти-Мансийск автоном округида 7 яшар бола ўлими билан боғлиқ жиноий иш тез муддатда ўз якунини топган.

29 сенябр куни Нижневартовск шаҳридаги хонадонлардан бирида ўлик ҳолда топилган болани унинг ўз отаси¸ 48 яшар Ўзбекистон фуқароси Субҳон Аҳадов бўғиб ўлдиргани аниқланган.

Тергов жараëнида Аҳадов ўз айбига иқрор бўлган ва жиноят тафсилотларини айтиб берган.

Ҳозирда Аҳадов ҳибсга олинган ва ишнинг судга оширилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG