Линклар

Украина Табиатни асраш қўмитасининг маълум қилишича¸ Тошкент-Симферопол рейси билан учиб келган ўзбекистонлик йўловчилар 382 чумчуқ билан қўлга тушган. Текширув пайтида¸ қушларнинг тегишли ҳужжатларсиз Ўзбекистондан Украинага олиб келингани аниқланган.

Айтилишича¸ чумчуқлар текширувдан ўтказилгач¸ уларни қайта Ўзбекистонга юборишга қарор қилинган.

Ҳозирча контрабанда товари билан қўлга тушган Ўзбекистон фуқаросига қандай чора қўлланилиши маълум эмас.

Чумчуқ¸ айтилишича¸ Украинада энг кўп тарқалган қуш турларидан бири. Хусусан¸ 2010 йили полиз чумчуқлари мамлакатда “Йилнинг энг машҳур қуши”¸ дея эътироф этилган.
XS
SM
MD
LG