Линклар

logo-print

Президент Карзайга қарши режаланган суиқасд фош этилди


Ҳамид Карзай

Ҳамид Карзай

Афғонистон Ички ишлар вазирлигига кўра¸ президент Ҳамид Карзайга суиқасд уюштиришни режалаган олти шахс Кобулда қўлга олинган.

Афғон махфий хизматлари¸ айтилишича¸ Карзай тан қўриқчиларидан бирини президентни ўлдиришга ëллаган гуруҳни фош қилган.

Фитначилар гуруҳи¸ вазирликка кўра¸ зиëли ëшлардан иборат ва улар ўзларининг Ал-Қоида террор тармоғи ҳамда Шимолий Вазиристонда жойлашган жанггариларнинг Ҳаққоний гуруҳи билан алоқада эканларига иқрор бўлганлар.

Суиқасдчилар гуруҳининг фош этилгани эълон қилинганида президент Карзай расмий сафар билан Ҳиндистонда эди.

Карзай ҳукумати ўтган ой Афғонистон собиқ президенти Бурҳониддин Раббонийга қарши уюштирилган суиқасднинг ҳам Ҳаққоний тармоғи иши экани¸ бу тармоқнинг эса¸ Покистон махфий хизматларига алоқаси борлигини билдирди. Покистон бундай айбловни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG