Линклар

logo-print
Қўшма Штатлар Суриядаги намойишлар ҳукумат кучлари томонидан шавқатсиз бостирилаётганини қораловчи резолюция лойиҳасини қабул қила олмаётган БМТ Хавфсизлик кенгашини танқид қилмоқда.

Чоршанба куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Хавфсизлик кенгаши ўз вазифасини “бажара олмаяпти” дея баёнот берди.

Клинтон АҚШ ва ЕИ қўллаб-қувватлаган резолюция лойиҳасига сешанба куни вето қўйган Россия ва Хитой Сурия халқига ўз қарорларини тушунтириши кераклигини айтди.

Мазкур ҳужжатда Сурия режими ҳукуматга қарши норозилик намойишларини қуролли куч воситасида бостиришни давом эттирса, Дамашққа қарши жазо чоралари қўлланилишига таҳдид қилинган.

Клинтон эълон қилган баёнотда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам танқид қилинган.

БМТ ҳисоб-китобича, Сурияда ҳукумат кучлари ва норозилар ўртасида давом этаëтган тўқнашувлар оқибатида ҳозирга қадар 3000 га яқин одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG